Погода в Ташкенте:

29°C

курс валют:

USD 12699.85

RUB 139.02

EUR 13694.25

RU UZ

Медицинское обследование не является бесплатным (?)

29.10.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгашининг меҳнат инспекторлари томонидан бир қатор тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишлар мобайнида, гарчанд жамоа шартномаларида бепул тиббий кўрик ташкил этиш белгилаб қўйилган бўлса-да, унга тўлалигича амал қилинмаётгани ойдинлашди.

Хусусан, Республика ихтисос­лаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиалида 60 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилган ва ишловчилар 2 миллион 40 минг сўмга чиқимдор бўлишган. Бундан ташқари, муассаса ходимлари гепатит А, В, С ва ОИТС синовлари учун ўз ҳамёнларидан 8 миллион 220 минг сарфлагани ҳам аниқланди. Жамоат ташкилоти аралашуви билан кўрик учун ходимлар сарфлаган ­маблағ тиббий марказ томонидан тўлиқ эгаларига қайтариладиган бўлди.
Кузатишлар тизимдаги қатор корхоналарда ҳам бу масалага эътиборсизлик билан ёндашилганини кўрсатди. Энг ачинарлиси, жамоа шартномасида белгилаб қўйилган банд ижросини бажаришда лоқайдлик ҳолатлари ҳам бор. Бунинг оқибатида вилоят дизенфекция станциясида ишловчи 30 нафар, вилоят саломатликни тиклаш шафохонасининг 29 нафар, республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят филиалида ишловчи 89 нафар ходим ҳам тиббий кўрик учун ўз маошларидан харажат қилишларига тўғри келган. Касаба уюшмалари вакилларининг тушунтириши ва талаблари асосида чиқимдор бўлган барча ходимларга қилинган сарф-харажатлар тўлаб берилишига эришилди.
Меҳнаткашлар манфаатлари ишонч­­ли ҳимояда. Меҳнат муносабатлари талабларига риоя этилиши эса касаба уюшмаларининг доимий назоратида.