Toshkentda ob-havo:

sunny

7°C dan 10°C gacha

Valyuta kursi:

USD 375.05

RUB 103.67

EUR 12194.44

UZ RU

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

25.09.2021. Бугун мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ташқи сиёсат стратегияси давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги ва халқаро фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбек ва тожиклар азал-азалдан дўст ва қон-қариндош халқлардир. Маданияти, урф-одатлари яқин, битта динга эътиқод қилувчи бу халқларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Бу яқинлик бугун давлатларимиз ўртасидаги муносабатларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Икки давлат Президентларининг узоқни кўзлаб юритаётган одилона ва оқилона сиёсати натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кўплаб соҳаларда ўзаро яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг касаба уюшма марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг бир қатор ҳорижий касаба уюшма марказлари билан имзолаган Меморандумлари қўшни давлатлар касаба уюшмалари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим мезони бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик битими ҳам шулар жумласидандир.

Мазкур Ҳамкорлик битимини амалга ошириш юзасидан тасдиқланган қўшма чора-тадбирлар режасига мувофиқ тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, унга биноан жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Нематзода Маликшо Махмадшо раҳбарлигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Дўстона ҳамкорликнинг амалий натижаси бўлмиш мазкур ташрифдан кўзланган мақсад – Тожикистон ва Ўзбекистон касаба уюшма марказлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда турли тармоқлар ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, меҳнат муҳофазаси, маданий-оммавий ишлар, соғломлаштириш ва дам олишни ташкил этиш каби масалаларда ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Тожикистон мустақил касаба уюшмалари вакилларини Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, бу орқали кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан таништиришдир.

Мазкур Ҳамкорлик битимини амалга ошириш юзасидан тасдиқланган қўшма чора-тадбирлар режасига мувофиқ тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, унга биноан жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Нематзода Маликшо Махмадшо раҳбарлигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги “Ойбек” чегара постида тантанали равишда кутиб олинди. Ташрифнинг биринчи куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Нематзода Маликшо Махмадшо раҳбарлигидаги делегация вакилларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков олиб борди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиков бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан узоқни кўзлаб юритилаётган одилона ва оқилона сиёсат натижасида қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, бунинг натижасида қатор қўшни давлатлар, хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг янги уфқлари очилганини ҳамда дўстона муносабатларда янги давр бошланганини алоҳида таъкидлади. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг стратегик шериклик, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва яхши қўшничилик асосида тобора мустаҳкамланиб ҳамда ривож топиб бораётганига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларида эришилган улкан ижобий ўзгаришлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаётгани, йиллар давомида қариндош-уруғлари, дўстлари ва яқинлари билан дийдор кўришиш имконидан бебаҳра бўлган одамларнинг кайфияти ҳам ижобий тарафга ўзгаргани, бу давлатлараро муносабатлардаги энг катта ютуқлардан бири эканлиги эътироф этилди. Мамлакатимизда қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсат бугун Тожикистон ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ўртасидаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш имконини бергани алоҳида таъкидланди. Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерациясининг Ўзбекистонга мазкур ташрифи Ўзбекистон ва Тожикистон касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, шунингдек, икки давлат тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг устувор йўналишларида олиб борилаётган тизимли ишлар билан таништирилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу мақсадда иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланаётган жамоа шартномаларининг ижтимоий таркиби кучайтириб борилаётгани қайд этилди. Натижада, бугунги кунда корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий масалаларга ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат бўлган Жамоа шартномалари турли соҳа ходимлари манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда даромадларини ошириш манбаига айланиб бораётганига эътибор қаратилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги кунда Ўзбекистонда умумреспублика миқёсида меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати ҳисобланган мазкур Бош келишув асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 14 та ҳудудий келишув, республика миқёсида 110 та тармоқ келишуви, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 110 мингга яқин жамоа шартномалари амал қилмоқда. Улар орқали 5,5 миллиондан ортиқ касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда. Энг муҳими бугун давр талабидан келиб чиққан ҳолда Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ходимлар бандлигини таъминлаш, улар даромадларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари ҳал этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки бугунги кунда Жамоа шартномасида ходимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида белгиланган тадбирларни бажариш учун республика бўйича бир нафар ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори ўртача 5 миллион 62 минг сўмни ташкил этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига алоқадор бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнида ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Ходимлар меҳнатига муносиб иш ҳақи тўланиши, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, улар меҳнати ва саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари ҳам касаба уюшмаларининг доимий диққат марказидадир.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 101 минг 542 нафар фуқаро ва 41 минг 83 та оилага 76 млрд. 367 млн. сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди. Жумладан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 20 минг 484 нафар фарзандлари учун 1 млрд. 833 млн. сўмлик ўқув қуроллари ҳарид қилиш ҳаражатлари қисман қопланди. Икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 6 минг 592 нафар ёш онага 2 млрд. 567 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Нодавлат мулки шаклидаги 2 минг 467 та корхона ва ташкилотда меҳнат қилаётган 3 минг 903 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақти ҳафтаси 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди. Кам таъминланган ёш оилаларнинг 40 минг 15 нафар вакилига 12 млрд. 491 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, жамоа шартномалари ва келишувлари орқали олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 1 минг 800 нафар иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабага 5 млрд. 821 млн. сўмлик ўқув шартнома пуллари қисман тўлаб берилди. 1 минг 68 та ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни ҳарид қилиш учун 4 млрд. 514 млн. сўмлик фоизсиз cсудалар ажратилди. 1 минг 165 нафар ёш ходимга сафарбарлик заҳирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 3 млрд. 240 млн. сўмлик фоизсиз cсудалар берилди. Корхона ва ташкилотларда ишлаб кетган, айни кунда ижтимоий ҳимояталаб бўлган 8 минг 433 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож кишиларга байрамлар арафасида 6 млрд. 354 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Кўп йилдан бери меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассислар, пенсия ёшидаги ходимлар ва меҳнат фахрийлари ҳам жамоа шартномалари орқали ижтимоий ҳимоя билан қамраб олинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 8 ойи давомида 10 минг 347 нафар пенсия ёшидаги шахсга пенсияга чиқишидан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш тадбирлари амалга оширилди. 11 минг 957 нафар ходимга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди. 36 минг 861 нафар ишламайдиган пенсионерлар, яъни корхоналарнинг собиқ ходимларига 16 млрд. 330 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўз фаолиятида ҳорижий, энг аввало қўшни давлатлар касаба уюшма марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани ҳам таъкидланди. Хусусан, Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси, Туркманистон касаба уюшмалари Миллий маркази, Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, мазкур учрашув ҳам Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик битимининг амалий натижаси эканлиги ва дўст Тожикистон касаба уюшмалари вакилларининг мазкур ташрифи самарали ҳамкорлик йўлида қўйилган яна бир муҳим қадам бўлгани таъкидланди. Учрашув давомида Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Нематзода Маликшо Махмадшо сўз олиб, икки мамлакат Президентларининг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати натижасида бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кўплаб соҳаларда ўзаро яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини, халқларимиз дўстлиги мустаҳкамланганини алоҳида мамнуният билан эътироф этди. Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туришини таъкидлади. Айни кунда Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган самарали ташқи сиёсат ҳамда барча соҳаларда бирдек амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги обрў-эътибори ошиб бораётганини эътироф этди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барча соҳаларда бирдек ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижалари дунё ҳамжамияти ва нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда экспертлар томонидан эътироф этилаётганига алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистонда давлат органлари, касаба уюшма­лари, иш берувчилар ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамжиҳатлиги ва ижтимоий шериклигининг тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув иштирокчилари бугун нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасида янги тамойиллар кучга киргани, кўп йиллардан бери мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш, савдо-иқтисодий ва маданий-ижтимоий алоқаларни кенгайтириш, аҳолининг барча қатламлари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш учун қулай имкониятлар очилганини эътироф этиб ўтдилар. Хусусан, Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича изчил ва аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар миқёси жиҳатидан бетакрорлиги билан аҳамиятли эканлиги, мазкур ислоҳотлар ҳар бир инсонга, унинг кундалик эҳтиёжларини ҳал этишга йўналтирилганлиги, энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун мақсадли дастурлар амалга оширилаётгани, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ижобий йирик ўзгаришлар рўй бераётгани боис дунё ҳамжамияти эътиборини тортаётгани ва эътирофига сазовор бўлаётганини таъкидладилар. Шунингдек, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон ва Тожикистон касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида иккала томоннинг илғор тажрибалари билан ўртоқлашилди. Учрашув иштирокчилари ўртасида икки мамлакат касаба уюшмалари фаолияти юзасидан қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Учрашув якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Шундан сўнг делегация аъзолари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “TEXNOPARK” МЧЖга ташриф буюриб, унинг таркибида фаолият кўрсатаётган корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари, ходимлар учун яратилган ижтимоий ва маиший шароитлар, меҳнаткашлар учун яратиб берилаётган имтиёз ва кафолотлар билан танишдилар. Айниқса, “TEXNOPARK” МЧЖ таркибидаги ишлаб чиқариш заводлари фаолияти, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишлар билан танишув жараёнида ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари қўшни давлат касаба уюшмалари вакиллари томонидан алоҳида эътироф этилди. Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси аъзоларининг навбатдаги танишув объекти пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бўлди. Меҳмонлар ушбу мажмуага ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” монументига гулчамбар қўйдилар.

Ташрифнинг иккинчи куни Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси аъзолари “Афросиёб” тезюрар поездида Самарқанд шаҳрига йўл олдилар. Самарқанд шаҳридаги тадбирлар доирасида Тожикистон мустақил касаба уюшмалари вакиллари учун тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар бўйлаб саёҳатлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Таъкидлаш зарурки, Тожикистон мустақал касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига мазкур ташрифи ҳамда унинг доирасида ташкил этилган тадбирлар икки мамлакат касаба уюшма марказлари ўртасида дўстона ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.