Toshkentda ob-havo:

sunny

30°C dan 33°C gacha

Valyuta kursi:

USD 296.35

RUB 94.95

EUR 11144.52

UZ RU

“Кўҳинур” санаторийси Тошкент вилоятидаги яна бир иқлимий курорт ҳисобланади. Санаторийнинг умумий майдони 6 га ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, шифохона 2018 йилдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг тасарруфига олиниб, қурилиш-реконструкция ишлари жадал олиб борилди ҳамда санаторий қайтадан бунёд этилди. Санаторий ўз фаолиятини 2020 йилда бошлади. “Кўҳинур санаторийси”да амалга оширилган бунёдкорлик ишлари боис ушбу масканда дам олувчи ва даволанувчилар учун эътиборга молик кенг қулайликлар яратиб берилди. Санаторий жойлашиш ҳудуди, табиати таъсирига кўра кардиологик, неврологик касалликларни даволаш учун ихтисослаштирилгин. Санаторий саломатликни тиклаш ва турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, даволаш-ташхислаш хоналари ташкил этилиб, физиотерапия, даволаш жисмоний тарбия, массаж, иссиқлик, сув билан даволаш муолажалари, фитотерапия, лазеротерапия, психотерапия, дитеотерапия усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Манзилли дастурига асосан ҳамда “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан “Кўҳинур” санаторийсида жорий йилнинг 17-27 май кунлари республикамизнинг тиббиёт муассасаларида халқ саломатлиги йўлида самарали ва фидойилик билан хизмат қилаётган 50 нафар ҳамшира бепул соғломлаштирилмоқда. Тадбир давомида юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ҳамшираларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, парҳез овқатлантириш билан бир қаторда, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли маданий –маърифий тадбирлар, Тошкент вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этилмоқда. “Санаторийнинг малакали шифокорлари, ҳамширалари, қўли гул ошхона ходимлари бизга катта эътибор билан, масъулият билан, хушмуомалалик билан хизмат қилишмоқда. Дам олишимизнинг дастлабки кунлариданоқ, ўзимизда ижобий ўзгаришларни ҳис қилдик. Булардан ташқари, тиббий муолажалардан бўш вақтимизда масъул ходимлар томонидан хушовоз хонандалар иштирокида концерт дастурлари ҳамда Тошкент вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Биз ушбу хайрли тадбирни ташкил қилиб, камтарона меҳнатимизни шундай юксак мукофотга лойиқ кўрган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дейишди Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасининг ҳамшираси Сафарова Гулшода ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Ҳикматой Тўхтаева.