Toshkentda ob-havo:

sunny

7°C dan 10°C gacha

Valyuta kursi:

USD 375.05

RUB 103.67

EUR 12194.44

UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 12 бандига биноан: Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб аккредитациядан ўтмасдан, Вазирлик томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида ўқитиш ҳуқуқи қуйидаги муассаса ва ташкилотларга, жумладан пуллик асосда - нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тегишли тиббий-санитария мутахассисликлар бўйича ўқув-симуляцион маркази (шу жумладан мобил ўқув-симуляцион марказ) ва илмий даражага эга мутахассислари мавжуд бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан амалга оширилиши кўрсатилган. Ушбу қарорни бажариш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси томонидан “Санатор-курорт соҳасининг асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуси бўйича 72 соатли ўқув курси тайёрланда ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди. 2021 йил 12-апрелдан 1-майига қадар илк бор “Санатор-курорт соҳасининг асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуси бўйича ўтказилган малака ошириш курсида Бўстон, Чимён, Чинобод, Чортоқ, Хонка, Зомин, Олтинсой, Термиз марвариди, Ситораи Мохи Хоса, Умид гулшани ва Турон санаторийларидан 19 нафар шифокор иштирок этди. Малака ошириш zoom платформасида ишдан ажрамаган холда амалга оширилди. Маърузалар презентация (power point шаклида), видеопрезентация кўринишида ва интерфаол услубда, вазиятли вазифалардан фойдаланилган холда амалга оширилди. Ўқув курсидан аввал пре- ва таълимдан кейин посттестлаш орқали курсантларнинг ўзлаштириш даражаси баҳоланди. Ўқув курсини муваффақитли тамомлаганларга ўрнатилган тартибдаги сертификатлар берилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси йил давомида малака ошириш курсларини давом эттиради ва шу соҳада давлат ва нодавлат ташкилотларда фаолият қилаётган шифокорларни таклиф қилади. Тел. +998712567179 (ташкилий қўмита).